30 October 2012
18:06 -
Нью-Йоркдаги бўрон Ўзбекистон хабарчилигини ҳам урди
Ўзи шундоқ ҳам масхарабозлик даражасидаги ўзбек хабарчилиги АҚШнинг шарқий қирғоқларига урилган бўрон туфайли бўлса керак, тамомийла ўлди. Ўзбекистондек давлатнинг ахборот воситаси бўлмиш ЎзА бугун ҳалигача биронта хабар ҳам тарқатгани йўқ. Балки, тўғри қилгандир, Ўзбекнинг хабар билан нима иши бор.
Хабар тарқатишга улгирган баъзи ахборот воситалари ҳам Нью-Йоркдаги воқеалар таъсири остида қолган бўлса керак.
Масалан, olam.uz Интернет нашрини олайик. Унинг бугун тарқатган хабарига кўра, “2013 йилда GM Uzbekistan ЁАЖ ҚК автомобиллар экспорти ҳажмини 51,82%га оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” АКнинг вакили маълум қилади.”
Агар бугун кечаси ўзбек тилида катта ўзгариш бўлмаган бўлса, бу хабарни Ўзбекистонда автомобиль экспорт қилиш келаси йил 1,5 баравардан ҳам кўпроқ ошади, деб тушуниш керак. Аслида эса, гап экспортни бор-йўғи 1,82% ошириш, бироз қўполроқ қилиб айтсак, экспорт фоизини оширмаслик ҳақида бормоқда.
“Ўзавтосаноат” АКнинг вакили айнан шуни маълум қилибди: 2012 йилда 235 мингта автомобиль ишлаб чиқариш режалаштирган. Улардан 117,5 мингтаси ёки 50% экспорт қилинади. Маҳсулотнинг иккинчи ярми ички бозорда сотилади. 2013 йилда эса 274 мингта автомобиль ишлаб чиқарилади, уларнинг 142 мингтаси (ишлаб чиқариш ҳажмининг 51,82%ни) ташқи бозорда ва 132 мингта машинани (48,13%) ички бозорда сотилади.
Яъни экспорт бу йилги 50 фоиздан келаси йил 51,82 фоизга чиқарилади.
Мана америкаликларнинг ярамаслиги, улардаги бўрон туфайли ўзбек хабарчилиги қандай аҳволга тушганига қаранг.