27 October 2012
01:08 - “Бирлик”нинг яна бир талаби амалга ошди, ЎзА ўзбекча хабарларини кирилда ҳам тарқатишга бошлади
Ўзбекистонда кирил алфавитидан лотинга ўтиш мутлақо хато равишда қилингани, ҳамма туркий халқлар бараварига ягона алфавитга ўтишлари кераклиги ва “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”ни ҳозир қабул қилинган лотин алфабитида чоп этиш навбатдаги хато бўлишини “Ҳаракат” агентлигидан бошқа ҳеч ким очиқча гапирмагани ҳақиқатдир. “Ҳаракат” агентлиги “Бирлик” Партиясига яқин эканлиги ҳисобга олинса, бу фикрлар айнан шу партияники эканлиги ҳам ҳаммага маълум.

Шу кунларда Ўзбекистоннинг давлат ахборот агентлиги ЎзА ўзбекча хабарларини кирил алифбосида ҳам беришга бошлагани – “Бирлик” ва “Ҳаракат” ҳақ бўлганининг, унинг талаблари бировга ёқса-ёқмаса, бирин-кетин амалага оширилишининг кўрсатгичидир. Шу сабабли Ислом Каримга тавсиямиз: Ортиқча қаршилик кўрсатмасдан ва шу пайтгача бўлгандек йилларни бекор сарфламасдан, “Бирлик” таклиф қилган нарсаларни амалга ошираверинг. Ноқонуний эгалланган президентлик курсисидан тезроқ кетиш ҳам шулар жумласидан.