26 October 2012
22:49 -
Ўзбек ҳожилари асосий бурчларини бажардилар ва Ислом Каримга қуллардек таъзим қилдилар
Муқаддас ерларга ҳожи бўлиш учун сафар қилган сал кам 4 миллион мусулмон ичида 5 мингдан кўпроқ ўзбеклар ҳам борлиги маълум. Ҳожиликка намзод бўлган ўзбек мусулмонларининг, бошқалардан фарқли ўлароқ, яна бир бурчи бор эди, улар кеча буни ҳам бажо келтириб ташлабдилар.
Бу бурч, табиий, Ислом Каримга сиғинишдир. Кеча “муборак заминда ҳаж ибодатини адо этаётган ҳожиларимиз номидан” муфтий Усмонхон Алимов атеист Ислом Каримга минг марталаб таъзим қилиб, Қурбон ҳайити муносабати билан табрикнома юборибди. Юбормаса, ўзбекларнинг Ҳаж зиёрати қабул қилинмас эди, албатта.
Табрикномада айтилишича, Ислом Каримнинг “саъй-ҳаракати билан дунё илм-фани, маданияти, хусусан, муқаддас ислом таълимоти ривожига бемисл ҳисса қўшган азиз аллома-авлиёларимизнинг муборак номлари қайта тикланиб, бой илмий мерослари ўрганилмоқда, қадамжолари халқимиз ардоғидаги табаррук манзилларга айлантирилмокда” эмиш. Бу ҳаромий Усмонхон Алимовга эслатиб қўйиш керак эдики, у санаб ўтган нарсаларнинг амалга ошишида Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун кураш олиб борган “Бирлик” халқ ҳаракати асосий роль ўйнаган. Ҳозир Ўзбекистондаги ислом уламолари эса, Ислом динини ҳам шарманда қилмоқдалар.