27 October 2012
02:49 - Ишониш қийин бўлган рақамлар: Қозоғистонда мачиталар сони Ўзбекистондан кўп
Қозоғистон халқини Қурбон байрами билан табриклаган бу мамлакатнинг Диний ишлар Комитети раҳбари Қайрат Лама Шариф қизиқ рақамларни ҳам айтиб ўтган. Унга кўра, Қозоғистонда 2228 мачит бор. Ўзбекистонда мачитларнинг сони 2050, Озорбайжонда 1700, Қирғизистонда 2200 ва Туркменистанда 400 мачит бор эмиш.

Маълумки, Ўзбекистоннинг аҳолиси Қозоғистондан 2 баравар кўп, бизда аҳолининг асосий қисми мусулмонлар, Қозоғистонда эса ярмидан сал кўпроғи. Қирғизистоннинг аҳолиси биздан 6 марта кам, мачтлар сони эса бир оз бўлса ҳам кўп.