23 October 2012
19:21 - “Бизнес қилиш” рейтингида ҳам Ўзбекистон охирги ўринда
Жаҳон Банки бизнес олиб бориш учун қулайликларнинг даражасини кўрсатувчи “Doing Business 2013 - Бизнес қилиш 2013” рейтингиларини эълон қилди.

Марказий Осиёда биринчи ўрин Қозоғистонда, унинг дунё бўйича ўрни 49. Ундан кейин Қирғизистон (70-чи ўрин), Тожикистон (141-ўрин) ва ўзимизнинг жонажон Ўзбекистон (154-чи ўрин). Хабарларда, нима учундир Туркманистоннинг номи тилга олинмаган.

Рус ахборот агентликлари Россия бу рейтингда 118-чи ўриндан 112 га чиққанини билдиришди. Ваҳоланки, Путин йилини кўрсатмасдан 20-чи ўринга чиқамиз, деб ваъда берган эди. Ишлар шундай кетаверса, 15 йиллардан кейин Россия 20 ликка кириши мумкин.

Ўзбекистон ахборот воситалари, табиий, Ислом Карим раҳнамолигида ҳаммадан орқада эканлигимизни кўрсатувчи бу рақамларни эълон қилмадилар. Эълон қилишмаса ҳам керак.