23 October 2012
19:11 -
Нурсултон Назарбой ЕИ ва Қозоғистон ўртасида инновацион ҳамкорлик масаласини ҳам муҳокама қилмоқда, Ислом Карим бундай сўзларни билмаса ҳам керак
Австрияга расмий ташриф билан келган Қозоғистон президенти бу давлатнинг раҳбарлари билан учрашиш билан чекланмасдан, замонавий давлат раҳбарига ярашадиган кўп қиррали фаоллиу ҳам кўрсатмоқда. Бугун у Европа Иттифоқи ва Қозоғистон ўртасида илмий-техникавий инновацион ҳамкорлик масалалари билан шуғулланадиган европалик экспертлар билан учрашибди.
Бу муҳим учрашувнинг тафсилотлари ўзбеклар учун унчалик қизиқ бўлмаслиги ҳам мумкин. Аммо, Нурсултон Назарбой ўз мамлакатини Марказий Осиёда лидер даражасига олиб чиқиш билан чекланмасдан, энди ривожланган мамлакатлар даражасига олиш чиқиш учун қилаётган ҳаракатлари диққатга сазовордир.
Ғарб мамлакатлари дунёнинг 10 та энг ёмон диктаторлари рўйхатига киритилган Ўзбекистон Президенти Ислом Каримдан Афғонистонга юк таиш йўлидаги бир ҳудуднинг раҳбари сифатидагина алоқа қилмоқдалар. Шундай бўлса ҳам, ҳеч ким уни Европага таклиф қилишни ўйлаётгани ҳам йўқ. Ғарб билан инновацион ҳамкорлик тўғрисида жиддий гап ҳам йўқ.
Қолверса, ҳали ҳам қанчадир пахта етиштирганимизни йирик воқеа қилиб кўрсатиш билан овора бўлиб юрган Ислом Карим инновация нималигини биладими? У аҳмоқона “янги уй қурмасдан, эскисини бузма” шиорини кўтариб, эски уйда яшашани давом эттирмоқда. Чунки, эскисини бузмаса, янгисини қакрда қуради? Наҳотки, унинг атрофида шу саволни кўтарадиган биронта ақлли одам йўқ?