23 October 2012
18:05 - Туркия: Қурбон байрамига - “ҳа”, Жумҳурият кунига – “йўқ”ми?
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Туркия ҳукумати бу йил Қурбон байрамини 25 октябрга белгилади ва арафа куни бўлган 24 октябрдан Жумҳурият куни бўлган 29 октябргача 6кунлик таътил эълон қилди.

Ҳокимиятда бўлган Туркиянинг исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партияси очиқча бўлмаса ҳам, турли ўйинлар билан бу мамлакатни дунёвийликдан исломий йўлга буриш ҳаракатида эканлигини ҳамма кўриб турибди. Улар учун бу йўлдаги энг ватта тўсиқлардан бири – Туркиянинг замонавий дунёвий давлатга айлантирган Отатуркнинг обрўси. Маълумки, айнан Отатурк чўкиб бораётган Усмонли Императорлигини 1923 йил 29 октябрда Туркия Жумҳурияти деб эълон қилиб, туркларнинг давлатни сақлаб қолган эди.

Туркиядаги дунёвий давлатчилик тарафдори бўлган партия ва ташкилотлар ҳар йили 29 октябрь куни катта шаҳарларда, биринчи навбата, Анқара ва Истанбулда юз минглаб одам иштирок этадиган намойишлар ўтказишар эди. Бу йил Анқара ҳокимлиги турли сабаблар билан 29 октябрда намойиш ўтказилишига рухсат бермабди.

Отатауркчилик ғояси чуқур ўрнашиб бўлган мамлакатда минглаб одамларнинг майдонларга чиқишини тўхтатиб бўлмайди, агарда икки тараф келишиб олмаса, катта тўпалонлар бўлиши мумкин. Агар намойиш ўтказтирилмаса, Туркиянинг Ғарбдаги обрўсига жиддий зарба берилади, дунёнинг мусулмон фанатиклари, табиий, байрам қилишади.

Расмда – Истанбулда аввалги йилларда ўтказилган намойишлардан бири.