22 October 2012
19:14 -
Масхарабозлик: Хитойдан ўрнак олиб, Россия Давлат думаси АҚШда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланмоқчи, навбат Ўзбекистонгами?

Хуллас, тингловда АҚШда сиёсий маҳкумлар борлиги, Интернетда сўз эркинлиги чекланаётгани, цензура ишлаётгани, одамларнинг сайлов ҳуқуқлари топталаётгани, тинч намойишчиларга қарши керагидан ортиқ зўравонлик кўрсатилаётгани ва шунга ўхшаш нарсалар қораланибди.
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Инсон ҳуқуқлари, демократия ва қонун устуворлиги масалалари бўйича вакили Константин Долгов (шунақа масхарабоз ҳам бор экан – “Ҳаракат") тингловда шундай дебди: “Қўшма Штатларнинг инсон ҳуқуқлари масаласида мутлоқ лидерликка даъво қилишлари асоссиз ва амалий ишлар билан тасдиқланолмайди”.
Тинглов натижасида ўлим жазосини дарҳол ва умрбод тақиқлаш, Гуантанамо ҳарбий базасидаги қамоқхонани бекитиш, адолатли сайловлар ўтказиш каби масалалар бўйича АҚШга таклифлар берилибди.
Шу пайтгача бу каби масхарабозликлар билан Хитой шуғулланар эди, энди бечора Путиннинг ҳам куни шунга қолибди. Булардан руҳланиб кетган Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Олий Мажлис палаталарига АҚШда инсон ҳуқуқларининг поймол қилиниши масаласини кўриб чиқишни буюрсами, ана тамошаю, мана тамоша бўлади.