22 October 2012
13:17 -
Нурсултон Назарбой кеча Венага келди, икки кунлик ташриф бугун бошланади
У Австриянинг олий раҳабрияти ва сиёсий ҳамда бизнес доираларнинг вакиллари билан учрашувлар ўтказади, Қозоғистон-Австрия бизнес-форумининг очилишида иштирок этади, дейилади Казинформ агентлигининг расмий хабарида.
Нурсултон Назарбойнинг бу сафари бугун ва эртага режалаштирилган ўта интенсив учрашувларда ўтиши хабарда алоҳида айтилган ва учрашувлар битталаб санаб чиқилган.
Агарда Ўзбекистон Президенти шундай 2 кунлик сафарга чиқиб, бир кун аввал кечқурун ташриф буюрилаётган мамлакатга етиб олса эди, унинг ташрифи 3 кунлик деб эълон қилинарди, Ислом Каримнинг Европага бориши оламшумул воқеа деб баҳоланган бўларди. Аслида, ростдан ҳам шундай, жаҳоннинг 10 та энг ёмон диктаторидан бири сифатида яккамоховга айлантирилган Ўзбекистон Президентини биронта Европа давлати чақиришини кутиш қийин.