22 October 2012
20:36 -
Бу дунё шунақа ўзи: Куёвсиз тўй кўрганамисиз, ана кўринг! Ўзбекнинг ҳоли билан солиштиринг!
Туркиянинг Сурия билан чегарасига яқин бўлган Усмония вилоятидаги бир тўй куёвсиз ўтказилди, дейилади бу мамлакат матбуотида берилган хабарларда.
Маълумки, Туркиянинг бу минтақаларида курд террористлари билан уруш деса бўладиган кураш олиб борилмоқда. Ҳар куни қон тўкилади. Шаҳар ва қишлоқлар ташқарисида, айниқса тоғли ёки чўл жойлардаги йўлларда юриш ўта хатарли, террористлар тарафидан оддий одамларни ўлдириб ёки ўғирлаб кетиш ҳоллари жуда кўп. Аммо, ҳаёт давом этаверади. Ёшлар уйланади, фарзандлар туғилади. Омади келмаганлар ўлаверади ҳам. Минг афсуски, ҳардоим шундай бўлган, фақат Туркияда эмас, уруш ичидаги ҳамма мамлакатларда бўлган, кўринишидан, ҳали бўлаверади.
Куёв Наби Эрарслон ва келин Фидон бир йил аввал унаштирилган ва тўй куни аввалдан белгиланган экан. Аммо, шарқдан Эрон, жанубдан Ироқ билан чегарадош Ҳаққари вилоятида офицер сифатида ҳарбий хизматини ўтаётган куёв хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар туфайли тўйга вақтида етиб келолмабди. Келиннинг розилиги билан тўй маросими ўтказилаверибди.
Эрини жуда яхши кўришини айтган келин шундай дебди: “Эрим тўйга етиб келолмади. Хафа эмасман. Жуда бахтиёрман. Эрим билан фахланаман. Бизни шу аҳволга олиб келганларнинг ҳаққини ҳалол қилмайман. Аммо эрим кабиларнинг ғайрати туфайли ҳаётимиз давом этаётганини биламан. Эримни севаман. Ватан соғ бўлсин”.
Балки, ўта ватанпарварлик руҳида ёзилган, куёвнинг иштирокисиз тўй қилаётган келиннинг бахтиёрлигини ортиқча улуғлаган Туркия матбуотининг бу хабари ҳаммага ҳам ёқавермаслиги мумкин. Хусусан, ўзбекларга.
Чунки, ўзбекларга ватан ва миллатни ўйлашдан кўра, тўй қилиш ва ош ёйиш муҳим. Руслар чизиб берган сунъий чегараларимиздан бир неча километр нарида қирғиз фашистлари Ўзбекни тириклайин ёққанда, Ислом Карим Ўзбекистонни қонли воқеаларга аралаштирмагани билан фахрланмадими? Бошқа бир ҳаромий Баҳодир Чори “Бирлик”ни назарда тутиб, “кимларнингдир гапига кирсак ва Қирғизистондаги воқеаларга аралашсак, яна ҳам кўпроқ қон тўкилардику” демадими? Унинг тирклайин ёқилган Ўзбек билан иши борми? Ўзи тинч бўлса, ош еса бўлди-да. Ҳаромий ҳайвон!
Дарвоқе, Ўзбекистон ичидаги ўзбекларнинг қони тўкилмаслигини таъминлашнинг ҳаромийлар таклиф қилаётгандан ҳам самаралироқ йўли бор. Ўзбекистоннинг шарқий қисмини Қирғизистонга, жанубини Тожикистонга, Хоразмни Туркманистонга, Тошкентни Қозоғистонга совға қилсак, ўзбекларнинг қони ҳеч қачон Ўзбекистон ичида тўкилмайди, ташқарида тўкиладиганлари билан ишимиз ҳам бўлмайди. Қанақа яхши.
Ҳозирча эса, ҳаромийларни лаънатлаш билан билан бир қаторда, Фидон Эрарслонга “Офарин!” дейишимиз керак.