22 October 2012
12:46 -
“Ҳаракат” хатқутисид¬ан: Тарих ва келажак - келажак ва тарих (ёки “Юзга юз минг” кампаниясига қўшилинг!)
Инсон туғилгандан то умрининг оҳиригача бўлган вақт - шу инсоннинг ўтган умри ва тарихидир. Сиз ўз тарихингизни эслаб кўринг. Неча ёшда бўлишингиздан қатъий назар, келажагингизни кўз олдингизга келтиринг.
Ўзингизни ўтган кунларингизни қандай ўтганини ўзингиз, яқинларингиз ва сизни яхши таниганлар билади. Келажагингизни эса, таниш билишингиз, яқинларингиз у ёқда турсин, ўзингиз ҳам билмайсиз. Сиз фақат фараз қилиб ёки орзу қилиб тасаввур қилишингиз мумкин. Ҳар сония сизни келажакдаги орзу-ниятларингизни пучга чиқариши мумкин, ёки сиз ўйламаган ютуқларга олиб келиши мумкин. Нима бўлганда тақдирда ҳам, шу ўтган кунларинги¬з сизни тарихингиз бўлиб қолади.
Энди сиз атрофингизга назар солинг. Аввал ўзингизни яқинларингизни тарихига, дўстларингизни тарихига, қўни-қўшниларингизни тарихига. Уларни тарихи қандай, бир қизиқинг. Бир хил тарихли инсонни тополмайсиз. Уларнинг келажаги қандай бўлишини умуман билмайсиз ёки билишни ҳам истамайсиз. Уларнинг тарихи билан қизиққанингизда ҳам қизиқарли, ўзингизни келажагингиз учун дарс бўладиган бирон бир ижобий ҳислат топа олмайсиз.
Ўзбекистон бойларига назар ташласангиз, уларнинг хаммаси Гулнора Каримова ёки давлат тепасидаги бирон бир раҳбарларнинг "соябони" остида қаллоблик, ўғирлик йўллари билан бойлик орттирганлардир. Оддий халқ эса ўзи билан ўзи овора. "Гадонинг душмани - гадо" деганларидек, оддий халқнинг ичида ҳам қаллоблик йўлига ўтиб олганлар бор. Бир-бирини алдаб, бир амаллаб бир одам иккинчисидан қандайдир миқдорда пул қарз олса бўлгани. Қарзни қайтаришни эса умуман унутадилар.
Ўзбекистонда ҳамма бугунги кун билан яшамоқда, эртага нима бўлади, тарихимиз, келажагимиз нима бўлади, бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Ахир ўйлаб кўринг бу кетишда келажагимиз нима бўлади?
Ўзбекистон президенти Ислом Каримни нияти ўзбек ўзбек сифатини йўқ қилиш, чунки ўзи ўзбек эмас. У миллатимиз душманидир. Унинг атрофидагилар лаганбардорлари ҳам миллатимиз душманларидирлар.
Дунёга ўзбекни ўзбек қилиб танитган тарихдаги буюк олимларимиз, шоирларимиз руҳлари бизни кечирармикан? Хатога йўл қўймайлик, келажагимизни ўйлайлик, болаларимиз, набираларимиз келажагини ўйлайлик. Бизнинг авлодларимиз келажакда биз қолдирган демократик Ўзбекистон давлатида яшашсин ва миллатни кўкларга кўтаришсин.
Бунинг учун биз ҳаммамиз ҳозирдан ҳаракат қилишимиз, курашишимиз керак. Бу курашда ҳар бир одамнинг жойи бор. Ҳар бир одам ўз жойини топа билиши жуда ҳам муҳим.
Келинг, курашни "Юзга юз минг" кампаниясига қўшилишдан бошланг, "Бирлик" бошлаган курашни қўллаб-қувватланг. Ана ўшанда фақат ўзингизни эмас, миллатнинг тарихи ва келажагини сақлаб қолувчилар сафига қўшиласиз.
Ушбу мурожаатимни, тарихда ўтган, ўзбек миллати учун курашган шоир Чўлпоннинг тўртлиги билан якунламоқчиман:
Қўлимда сўнгги тош қолди,
Ёвимга отмоқ истайман.
Кўзимда сўнгги ёш қолди,
Тилакка етмоқ истайман.
Жамшид Хон