20 October 2012
02:52 - Тошкентда самолётларни таъмирлайдиган янги корхона барпо этилади

Бу ҳақда ўрисларнинг Регнум ахборот хизмати маҳаллий расмийларга таяниб хабар берган. Хабарга кўра, Ўзбекистон миллий авиакомпанияси (яъни Ўзбекистон Ҳаво Йўллари) АҚШнинг Boeing ширкати мутахассислари билан бу ҳақда келишиб олибди. Марказий Осиёда самолётларни таъмирлаш бўйича илк иншоот аввалдан фаолият олиб бораётган Uzbekistan Airways Technics корхонаси базасида бунёд қилинади.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир муддат муқаддам пойтахтдаги Чкалов авиация ишлаб-чиқариш бирлашмаси самолётлар йиғишни тўхтатгани ҳақида қатор оммавий ахборот воситалари хабар тарқатганди.

 

Расмда кўриниб турганидек, Uzbekistan Airways Technics ўзининг сайтида ўзини феълан давлат тили бўлан рус тилида "авиационное предприятие" деб танитган.