20 October 2012
03:16 -
Сенсация: Ўзбек веб матбуоти мигрантлар масаласини тилга олди
Оvoza.uz нашри Санкт-Петербургда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келганларнинг фарзандларини мактабга жойлашда ҳамда рус тилини ўргатишда ёрдам берувчи янги дастур ишга тушгани ҳақида хабар қилди. Ўрта Осиёлик Меҳнат Мигрантларига Ёрдам Фонди раиси ўринбосари Ихтиёржон Қўзибоев мазкур интернет нашрига интервью бера туриб, фонднинг 2012 йил май ойидан бери “Петербург болалари” лойиҳаси кўнгиллилари билан ҳамкорлик қилаётгани, қонуний рўйхатдан ўтган мигрантларга Фонднинг барча масалаларда кўмак бераётганини таъкидлаган.
Сайтга кўра, 2012 йилнинг 1 августидан Санкт-Петербургда “Ўрта Осиёлик меҳнат мигрантларига ёрдам фонди” иш бошлаган. Фонд ходимлари РФ фуқароси бўлган ёки бир неча йилдан бери Шимолий пойтахтда яшаётган ўрта осиёликлар бўлиб, улар ўз ватандошларига бу шаҳарга мослашишга ёрдам беришмоқда.
“Бирлик” Партияси бу чет элда мажбуран яшаётган ватандошларга ёрдам бериш масаласи билан Ўзбекистон ҳукумат шуғулланиши кераклигини йиллардан бери айтиб келар эди. Ўзбекистон режимидан ёрдам кутмасдан мҳожирларнинг ўзи ҳаракатга ўтишган бўлса, бу олқишга сазовор воқеадир, дейди мухбиримиз.