20 October 2012
02:25 -
"Корея Телеком" мамлакатимизда янги симсиз технологияларни жорий этмоқчи
Ўзбекистон Алоқа ва Ахборотлаштириш Агентлиги хабарига кўра, кеча Агентликда юртимизда меҳмон бўлиб турган “Корея телеком” корпорациясининг президенти ва бош ижрочи директори жаноб Ли Сук Чо бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилган. Учрашувда телекоммуникациялар ва ахборот-коммуникация технологияларининг энг янги йўналишларида икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Томонлар телекоммуникация технологияларини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари бўйича ўзаро фикр алмашишган. “Корея Телеком” вакиллари мамлакатимизда янги симсиз технологияларни жорий этиш йўли билан бу ердаги фаолиятини кенгайтириш режасини билдиришган.