20 October 2012
01:42 -
Швейцария элчиси мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини тугатмоқда
Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Швейцария Конфередерациясининг Ўзбекистон ва Қирғизистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Анн Боти учун анъанавий қабул маросими уюштирилган. Расмий хабарга кўра, қабул чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа ҳамкорлик соҳаларида Ўзбекистон-Швейцария фаол мулоқоти икки давлат манфаатларига бирдай мос келиши қайд этилган.
Анн Боти хоним бошқа ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ мамлакатимиздаги фуқаролик жамияти вакиллари билан яқин алоқада бўлди. Айниқса, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳар қандай янгилик ва маълумотлар билан қизиқиб, турли дастурлар орқали ҳуқуқ ҳимоячиларини қўллаб-қувватлади. “Эзгулик” жамияти техникаларининг бир қисми ўғирланиб, қолгани мусодара қилинганида, айнан ана шу дипломат хоним элчихона адстури доирасида жамиятга ёрдам бериб, ҳуқуқ ҳимоячиларини қўллаб-қувватлади.