20 October 2012
01:03 -
Гуржистонда парламент сайловларининг ниҳоий натижалари эълон қилинди
Марказий Сайлов Комиссияси эълон қилган маълумотлар қуйидагича: “Гуржилар орзуси” коалицияси 54,97%, “Умум-Миллий Ҳаракат” партияси 40,34% овоз олда. Бошқа партиялар 5 фоизли тўсиқдан ўтолмадилар. Шундай қилиб, 150 кишилик парламентда “Гуржилар орзуси” 85, “Умум-Миллий Ҳаракат” 65 ўринга эга бўлди.
Парламентининг биринчи мажлиси 21 октябрь куни Кутаисида парламент учун махсус қурилган янги бинода Президент Михаил Саакашвили тарафидан очилади. Очилиш маросимида Гуржи праваслав черковнинг раҳбари Илья II ҳам қатнашади. Ўша куни парламент спикери, сайланади, парламент фракциялари, парламент кўпчилиги ва парламент озчилиги шакллантирилади.