19 October 2012
23:07 - Яна махарабозлик: Пахта ҳосидорлиги 1,6 центнерга ошганини мақтаган Ислом Карим даромад бўйича Қозоғистондан 6 баравар орқада эканлигимизни билмайдими?
Ислом Карим 3 млн 350 минг тонналик пахта етиштириб, сал кам текинга давлатга топшириш плани бажарилгани муносабати билан ўзбек пахакорларига ҳозиргина табрик жўнатар экан, шундай оғир шароитда ҳосилдорлик 1,6 центнерга ошганини алоҳида урғулабди. Совет замонини эслатувчи табрикномада оғир шароит нимадан иборат эканлиги гапирилмайди. Тахмин қилиш мумкинки, оғир шароит деб, бошқарув нима эканлигини ҳам билмайдиган ҳозирги ҳукумат бошқаруви остида ўтирганимиз назарда тутилган бўлса керак.

Аҳволимиз ҳақиқатда оғир. Аҳолиси биздан икки баравар оз бўлган Қозоғистонда Ялпи Ички Маҳсулот 180 млрд доллар атрофида, бизда эса бор-йўғи 43 млрд доллар. Қозоғистон 2013 йилга даромад қисми $35,5 млрд бўлган Давлат Бюджети лойиҳаси тайёрламоқда.

Ўзбекистонда Давлат Бюджети аҳолидан сир тутилади. Аммо, бизнинг аниқлашимизча, бюджетимизнинг даромад қисми $7 млрд атрофида бўлади. Аҳоли сони бўйича қозоқлардан икки баравар кўп эканлигимизни ҳам ҳисобга олиб, бюджетимизнинг аҳволини ҳам, ўзимизнинг аҳволимизни ҳам кўраверинг.

Россиядаги мардикорларимиздан йилига $5 млрд келаётгани руслар тарафидан расман очиқланди, норасмий йўллар билан ҳам кўп миллиардлик пул келмоқда. АҚШ, Корея ва Европа давлатларини қўйиб туринг, Қозоғистондан ҳам камида $1 млрд доллар келаётган бўлса керак. Яъни, мардикорларимизнинг юбораётган пули бюджетдаги даромаддан кўп.

Эй, ўзбеклар кўзингизни очинг, бир нарса қилмасак, одои-тамом бўламиз. Нима қилиш керак деб савол қўяётган ва жавоб қидираётган фақат “Бирлик” эканлигини кўраяпсизми ёки йўқ? Лекин, халқ тамошабин бўлиб турса, бу ишни фақат бир партия бажаролмайди. Унга ёрдамчи бўлинг!