17 October 2012
22:14 - МТС мобиль алоқа операторининг қайтишига умид бор
Кейинги кунларда МТС-Ўзбекистон алоқа операторининг яна фаолият юритиши ҳақида айрим ҳукуматга яқин доираларда ҳам гап-сўзлар бўлмоқда. Гўё, Гулнора Каримнинг Швеция ва Швейцарияда кечаётган саргузаштлари, МТС билан боғлиқ можароларини бостириш мақсадида ана шундай қарорга келинаётганмиш. МТСчиларнинг суддаги ишлари ҳам негадир ана шу миш-мишларда жон борлигини кўрсатмоқда.

Масалан, кеча Ўзбекистон Олий Хўжалик Судининг Аппелация ҳайъати МТС-Ўзбекистоннинг лицензия бекор қилинишига оид шикоятини кўриб чиқишни 30 октябрга қолдирди. Сабаб – суд ишни синчиклаб ўрганмоқчи эмиш. Кеча жиноят ишлари бўйича Тошкент судининг апелляция ҳайъати ҳам "Ўздунробита"нинг 4 нафар менежери устидан чиқарилган ҳукмга қарши берилган шикоятни кўриб чиқишни 30 октябргача кечиктирди. Сабаб яна щша - суд ишни синчиклаб ўрганмоқчи.

Ҳукуматнинг сиёсий буюртмаларини ҳеч қачон синчиклаб ўтирмайдиган суднинг бу хатти-ҳаракати ичкарида нималардир бўлаётганини кўрсатади, дейди мухбиримиз.