18 October 2012
01:24 -
Тошкентда пахта ярмаркаси очилди, пахтакорларимиз йиллик режани уддалаш арафасида

Ярмарка очилиши даврида тарқатилган пресс-релизда ўзбек пахтасининг йирик партияси пахта ярмаркасининг савдо қаторларида намойиш қилиниши, иштирокчилар мамлакатимиз экспортчилари билан бўлажак пахта ҳосили борасида узоқ муддатли битимлар тузиш имкониятига эга бўлиши айтилган.
Ярмаркада АҚШ, Хитой, Россия, ЕИ давлатлари, Япония, Ҳиндистон, Бангладеш, Корея, МДҲ, Яқин Шарқ, Осиё-Тинч океани ҳудуди давлатлари ҳамда Африкадан делегациялар келган. Биронта давлат болалар меҳнатини эксплуатация қилиш эвазига етиштирилган пахтамиздан воз кечиш ниятини билдиргани ҳақида хабар йўқ. Аслида, бундай давлатнинг ўзи йўқ.
Норасмий манбаларга кўра, мамлакатимиз пахтакорлари 21 октябрь куни пахта етиштириш бўйича йиллик шартномавий режани бажарилганини ҳақида Ислом Каримга рапорт беришади.