17 October 2012
21:41 -
Cаакашвили ўз рақиби Иванишвилининг номзодини Бош вазирликка кўрсатди

Аммо, бир нарса аниқки, Бидзина Иванишвили ва унинг тарафдорлари сайловолди ваъдаларининг кўпчилигидан, масалан, дарҳол Россия билан алоқаларни тиклаш ваъдасидан ваз кечиб, фақат Саакашвили айтиб келган ва Ғарбга ёқадиган шиорларни айтишга бошладилар. Демак, уларнинг сиёсий обрўси ўта тезлик билан тушишга бошлайди. Улар иқтисодда ҳам Саакашвили йўлини давом эттирсалар, бошқа йўллари ҳам йўқ, тўғри йўлда кетаётганларига қарамасдан, сиёсий обрўлари ундан ҳам пастга тушади. Оддий гуржиларда “Саакашвили ҳақ экан, нима учун Иванишвилига овоз бердик?” деген савол туғилиши табиийдир.
Иванишивилининг 5 партиядан иборат коалицияси фақат унинг пули атрофида ишлаётганини ҳисобга олсак, пули эса чексиз эмас, Иванишвили кейинги сайловларгача парламентда ҳукмронлик қилиши ва ҳукумат бошлиғи бўлиб қолишининг эҳтимоллиги жуда оз.