16 October 2012
16:36 - Ҳатто Куба мамлакатдан чиқиш визасини йўқ қилди, Ислом Карим дунёнинг бош диктатори бўлиб қолмоқчими?
Куба ҳукумати келаси йилнинг январидан ўз фуқаролари учун мамлакатдан чиқиш визасини бекор қилганини билдирди. Бу ҳақда жаҳон ахборот воситалари хаба қилмоқдалар. Энди икки йилдан кам бўлган муддатга чиқиш визаси олиш керак эмас. Оддий Куба фуқароалари учун қимматлик қиладиган чиқиш визаси шу пайтгача фақат 11 ойга бериларди.

Кубанинг диктаторлари – ака-ука Фидел ва Раул Кастролар – демократик жараёнларни тезлаштириш мақсадида бундай қадам қилмадилар. Сабаб бошқа. Мамлакатнинг иқтисоди чўкмоқда, қашшоқлик даражаси чидаб бўмас даражага келди. Мана энди кубаликлар оммавий равишда қўшни мамлакатларга бориб, мардикорчили қила бошлайдилар. Йўқчиликдан кўра, шу ҳам яхши.

Ўз фуқаролари учун чиқиш визаси талаб қиладиган дунёнинг энг ёмон диктаторликлари ичида Ўзбекистон ҳам бор. Мамлакатни қамоқхонага айлантирган режимбоши Ислом Карим Куба диктаторларидан ўрнак олишини ҳам кутиб бўлмайди.