16 October 2012
12:17 -
“Бирлашган Россия” партияси баъзи мухолифатчи номзодларни сотиб олганини тасдиқлади, Путиннинг иши чатоқ
Тасдиқлаганда ҳам, унча-мунча одам эмас, бу партиянинг қўғирчоқ бўлса ҳам, ҳарҳолда лидери, Бош вазир Дмитрий Медведев тасдиқлабди. Табиий, у “сотиб олиш” деган сўзларни ишлатмаган, бошқа партиялар билан “ҳамкорлар келишуви” амалга оширилганини айтган.
- Биз номзодлар билан эмас, тўғридан-тўғри партия раҳбарлари билан музокара олиб бордик, номзодларларнинг эса бошқа йўли йўқ эди. Шундай бўлса ҳам, уларга яхши таклифлар берилди, - дебди Дмитрий Медведев минтақа раҳбарлари билан селектор орқали ўтказган йиғилишида. У берилган ваъдаларни бажариш лозимлигини, акс ҳолда, кейинги сайловларда келишиш (соти олиш деяверинг – Харакат) қийин бўлишини урғулагани ҳам қизиқ.
Кейинчалик бу сўзларга изоҳ берган “Бирлашган Россия” партиясининг Бош котиби Сергей Неверов гап Рязань ва Брянск вилоятларидага губернаторлар сайлови доирасида бўлган келишувлар ҳақида кетаётганини билдирди. Маълум бўлишича, Брянск вилоятида губеранторликка ЛДПР ва Яблока партиясидан кўрсатилган номзодлар Михаил Марченко ва Андрей Пономарев таклиф қилинган яхши мансаблар эвазига номзодликдан воз кечишибди, яъни сотилишибди.
Бу воқеа ҳам кўрсатмоқдаки, “Бирлашган Россия” партиясининг ўтган кунги маҳаллий сайловларда қозонган ғалабаси муносабати билан Россиянинг диктатори Владимир Путиннинг ўзи мақтанишгача бориши, унинг иши чатоқ эканлигининг кўрсатгичидир. Чунки, аввалари Владимир Путин истаган ишини столга бир уриб ҳал қилиб кетаверарди, энди бошқаларни сотиб олиш, уларга ваъдалар бериш даражасига тушибди.
Унинг кейинги сайловларгача етиб бориш шанси ҳам қолмаганга ўхшайди.