15 October 2012
02:01 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Ҳаромий ҳаромийни Янги дунёда ҳам кўзини чўқийди
Хатқутимизга кўп хат-ёзувлар келаётганини ўқувчиларимиз кўриб туришибди. Аммо, хат фақат кимнингдир оилавий ва шахсий ҳаёти билан боғлиқ бўлса, ёки фақат ғийбатсифат гаплардан иборат бўлса, уни эътиборсиз қолдираётганимизни билдирганмиз, демак, бу ҳам маълум нарса.

Шу кунларда яна бир ёзув келди. Бир кўз югуртириш ҳам кўрсатдики, бу ҳам ўша ғийбатсифат нарсалардан бири. Эътиборсиз қолдирдик. Аммо, 1-2 кундан кейин айнан ўша ёзув бутунлай бошқа адресдан келди.

Шундай бўлса ҳам, уни эълон қилиш ниятимиз йўқ эди. Бироқ бу ёзувнинг орқасидаги баъзи воқеалар ҳаммага маълум бўлмагани учун, уларни билмаганларга билдиришга, билганларга эслатишга қарор қилдик.

Бизга келган ёзув “Янги Дунё" сайтининг бекитилишига Фахриддин Худойқулов исмли одам тарфидан берилган изоҳ эди. Фахриддин Худойқулов бу сайтнинг доменини шахсан ўзи ва ўз ҳисобидан очганини оламшумул ишдек кўрсатишга интилишига қараганда, ҳозир сайт очиш бозорга бориб супурги сотиб олишдан ҳам осон ва арзон эканлигини тушунмайдиган даражадаги ибтидоий одам эканлигини намойиш қилган.

Аммо, у фақат ибтидоий эмас, у Ўзбек миллатига сотқинлик қилган, миллатни бугунги аҳволга тушишига кўлидан келганча ҳисса қўшган ифлос одам. Бу ифлоснинг иддаосига кўра, ўзи очиб берган “Янги дунё” сайтида Салой Мадаминни ҳақорат қилувчи бир мақола чиққанидан ғазабланиб, сайтни ўзи бекитиб қўйган эмиш.

Эслатиб ўтамиз, Фахриддин Худайқул ҳам Салом Мадамин каби “Бирлик” халқ ҳаракатининг тузувчиларидан бири бўлган. Аммо, у 1989 йили сентябрь-октябрь ойларида, яъни тузилганига бир йил ҳам ўтмасадоноқ ўша пайтдаги коммунистик, айни пайтда, мустамлакачи режим қаршисида даҳшатли кучга айланган “Бирлик” халқ ҳаракатини Лубянка тарафидан бошимизга олиб келинган Ислом Каримга сотиш билан шуғулланган ёзувчилар гуруҳининг аъзоси ҳам бўлган.

У сотқинлар “Бирлик”ни йўқ қилолмадилар, аммо энг нозик пайтда уни парчалаб ва кучсизлантириб, Ислом Карим режимининг мутаҳкамланишига ҳисса қўшдилар. Ислом Карим ўшанда Салой Мадаминни Коммунистик Партия рўйхатидан альтернативсиз депутат қилиб қўйди, ҳозир унинг лақабига айланган 53-54 сонли иккита қўшалоқ квартира билан мукофотлади. Бошқаларга, хусусан, Дадахон Ҳасан, Зоҳир Аълам, Аҳмад Аъзам, Дилорам Исоқ, Фахриддин Худайқул кабиларга мукофот ваъдаси берилди.

Фахриддин Худойқулнинг ифлосликлари ҳақида авваллари ҳам ёзган эдик. Истаганлар сайтимизнинг қидириш системасидан фойдаланиб, уларни топишлари ва ўқишлари мумкин. Бу ерда масаланинг фақат бир томонини тилга олмоқчимиз.

Ислом Карим Салой Мадимин раҳбарлигидаги сотқинларни ўз фойдасига ишлатиб олиб, тезда уларни бир тепиб улоқтирган. Хоинларнинг катта қисми ваъда қилинган нарсаларни ҳам ололмасдан қолган ва кўп ўтмасдан сотқинларнинг ўзлари ҳам бир-бирлари билан юз кўрмас, баъзилар хатто шахсий душман бўлиб кетишган.

Фахриддин Худойқулнинг тушунтириш хатида номи тилга олинган ва “тожикнинг ити” лақаби билан танилган Юсуф Расул ҳам табиати ва ўтмиши билан айнан ўша хоин-ҳаромийлардан биридир. У ҳам аввалига Салой Мадаминга малайлик қилиб юрди. “Исёнкор”, кейин “Янги дунё” сайтларида бошқарувчилик қилиб, ўша хоин Салой Мадаминдан қаҳрамон ясамоқчи бўлди, қилолмади. Чунки хоин хоиндир, ундан қаҳрамон чиқариб бўлмайди.

Лекин, бироз кейин, ҳамма ифлослар ичида бўладигани каби, Юсуф Расул ҳам “Янги дунё” сайти ҳам, Салой Мадаминнинг душманига айланди. Бу нарса йиллар давом этди. Канадада яшайдиган Фахриддин Худойқул буни кўрмасмиди? Нега шу пайтгача индамади? Чунки, унинг ўзи ҳам Салойнинг душмани эди ўша даврда.

Кўринишидан, яна бир нарсалар бўлибди, энди Фахриддин Худойқул яна қайтадан Салойни яхши кўриб қолибди ва ўзи каби ҳаромий Юсуф Расулнинг кўзини чўқишга ўтибди. Ҳаромийлардан бошқа нима ҳам кутиш мумкин? Ҳаромий ҳаромийнинг кўзини "Янги дунёда" ҳам чўқийвиради.

Буларнинг ҳаммаси миллатнинг, Ўзбек миллатининг сотқинлари, ҳаромийлар.

Вақти келади, Ўзбек қайтадан миллат бўлиш йўлига ўтади, ўзини бу аҳволга тушишида роль ўйнаган ҳаромийларни жазолайди.

Бундайлар учун олий жазо тикланиши керак ва тикланади ҳам. Табиий, ҳукмни миллатнинг ўзи беради.