14 October 2012
22:14 -
Нурсултон Назарбойга кўра, Олоҳ – Ельцин, Кравчук ва Шушкевичлардир
Казинформ агентлигининг хабарига кўра, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой 12 октябрь куни Истанбулда ўтказилган қозоқ-турк бизнес-форумида шундай дебди: “Россия бизни босиб олгандан кейин ўтган 150 ичида қозоқлар миллий одатлар, тил ва динларини йўқотишларига сал қолди. Оллоҳнинг ёрдами билан 1991 йили мустақиллигимизни эълон қилдик”.
Маълумки, ўта қўрқоқ Нурсултон Назарбой 1991 йил 8 октябрь куни СССРнинг асосчилари бўлган Россия, Украина ва Белорусия давлатларининг раҳбарлари Ельцин, Кравчук ва Шушкевич СССРни тарқатиб юборганларидан кейин ҳам, нима бўлаётганини тушунмасдан, Қозоғистоннинг мустақиллигини эълон қилишга журъат этолмаган. Феълан мустақил бўлиб қолган Қозоғистон 16 декабрдагина мустақиллигини расман эълон қилишга мажбур бўлган.
Демак, Қозоғистоннинг мустақиллигига асос солган, қозоқларга ёрдам берган одамлар Ельцин, Кравчук ва Шушкевичлардир.