15 October 2012
13:15 -
Украина мухолифатида мисли кўрилмаган янгилик: Бир партия бошқасининг фойдасига ўз номзодларини чақириб олмоқда
Маълумки, Украина сиёсий партияларининг “зарғалдоқчилар” номи билан танилган коалицияси ички жанжаллар туфайли рупараст Регионлар Партиясига сўнги парламент ва президент сайловларини ютқазган эди.
Ҳозир ҳамма сиёсий кучлар 28 октябрь куни бўладиган навбатдаги парламент сайловларига тайёрланмоқдалар. Ҳокимиятдаги Регионлар Партиясига мухолифатчилик қилаётган сиёсий партиялар ҳозир жуда ҳам тарқоқ. Мухолифатнинг асосий кучи икки партияда тўпланган. Булар – қамоқдаги собиқ Бош вазир Юлия Тимошенко раҳбарлигидаги “Баткившчина” номли коалиция ва бокс бўйича жаҳон чемпиони Виталий Кличко лидерлигидаги УДАР (Украинский Демократический Альянс за Реформы) партияси.
Кеча УДАР партияси “Баткившчина” номли коалициянинг номзодлари кучлироқ кўринаётган 32 мажоритар окургдаги ўз номзодларини “Баткившчина” фойдасига чақириб олди.
Бугун “Баткившчина” жавоб қадами қилиб, 26 номзодини УДАР фойдасига чақириб олмоқчи.
Агар УДАР ва “Баткившчина” бошиданоқ бирлашиб ҳаракат қилсалар эди, сайловларни ютиш эҳтимоллари катта бўларди. Аммо, бошқа партиянинг фойдасига номзод чақириб олиш ташаббуси, тўғрироғи, мисли кўрилмаган ташаббуси, келажакда мухолифатчилар учун кучли қуролга айланиши мумкин.