10 October 2012
02:34 -
Полвонларимизга Минскда фақат бронза тегди
Кўпрроқ спорт хабарлари тарқатиш билан шуғулланадиган ОАВларининг билдиришича, Беларусь пойтахти Минск шаҳрида дзюдо бўйича эркаклар ўртасида ўтказилган жаҳон кубогида ўндан зиёд мамлакатдан саксон нафарга яқин спортчи етти вазн тоифасида куч синашган. Мусобақаларда иштирок этган ёш дзюдочиларимиз Суннатилла Азимов ҳамда Давронбек Сатторов 81 ва 91 килограммлик вазн тоифаларида бронза медалларини қўлга киритган.