10 October 2012
03:33 -
“Эзгулик” пахта терими кампаниясининг 18 яшар қурбони борасида изоҳ талаб қилмоқда
Шу йилнинг 6 октябрь куни миршаблар томонидан уриб ўлдирилгани айтилаётган Шаҳрисабз тумани Тарахли қишлоғида яшовчи, 1994 йилда туғилган Наврўз Исломовнинг ўлими юзасидан Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳамда Бош прокуратурани дарҳол изоҳ беришга чақирди. Онаси - Шаҳрисабз туманидаги Мирзо Улуғбек номли мактаб ўқитувчиси Нодира Исломованинг ўрнига пахта теримига чиққан Наврўзнинг ўлими Қашқвадарё вилояти ИИБ махсус тергов гуруҳи томонидан тергов қилинаётганига қарамай зўровонлик ҳодисаси яширилиши мумкин.
Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, Наврўз пахта теримидаги сусткашлиги учун миршаблар томонидан калтакланган ва шунинг оқибатида ўлган. Ҳозирда тергов ишига 24 нафар гумондор жалб қилинган, аммо “Эзгулик” тергов ҳаракатларининг шаффофлигига ишонмайди.
Эслатиб ўтамиз, Наврўз Исломовнинг ўлими борасидаги воқеалар ривожи борасида мустақил журналистлар тарафидан суриштирувлар ҳам олиб борилмоқда.