10 October 2012
02:12 - Шўрчида терим кампаниясида ҳушёрлигини йўқотган миршаблар ишдан кетди
Шўрчи тумани деҳқон бозорининг шу кунларда соат 18.00 да эмас, балки 17.30 да очилишига рухсат берган 10 га яқин милиция ходими ишдан ҳайдалди. Пахта терими кампанияси муносабати билан кундузи бозор, савдо растлари ва дўконларнинг кечки 18 га қадар ёпиқ туриши тартибини бузган милиция ходимлари энди ички ишлар органларида ишлай олмайди.

Бунга ўхшаш ҳолатлар бошқа вилоятларда ҳам давом этмоқда. Хусусан, кўнгиочар муассасалар, савдо дўконлари ва мсаиший хизмат кўрсатиш шахобчаларининг кундузи ишлаши таъқиқланган. Пахта пайкаллари ёқасидаги йўлдан ўтаётган автоулов эгалари йўл патрул хизмати вакиллари томонидан тўхтатилиб, ҳайдовчилар ҳам пахта теришга мажбур қилинмоқда.

Маълумотларга кўра, шу кунда республика бўйича пахта тайёрлаш режаси 91 фоизга уддаланди. Яна бир ҳафтадан сўнг пахтакорларимиз улкан хирмон уйиб, режани уддалашса, кампания бироз юмшаши мумкин.