08 October 2012
17:28 - Фуҳушанинг иккита тадбири биргаликда тамомланибди
Кеча Президентнинг Foohoosha лақаби билан танилиб бораётган қизи биратўласига иккита тадбирини битта маросим билан бектибди. Гап Учинчи “Theatre.UZ/2012” Театр Санъати Фестивали ва Миллий Кийим Фестивали ҳақида кетмоқда. Бу иккала табдирнинг ҳам асосий ташкиотчиси – Фуҳушанинг шахсий мулки бўлган ва қисқа қилиб Фонд Форум деб аталадиган ташкилотдир. Маросим Миллий Санъатлар Саройида ўтказилган.

Фуҳуша ўзини кўз-кўз қилиб, у ерда нутқ ҳам сўзлаган. У бечорани тушуниш мумкин, пул ювиш ишларига бошчилик қилиб келаётгани очилиб бораётгани сабабли, энди Европага боролмайди. Қаердадир кун ўтказиш керакку.

“Theatre.UZ/2012” фестивалига Марказий Осиё давлатларидан ташқари Буюбритания, Болгария, Германия, Исроил ва Россиядангина меҳмонлар келгани кўрсатмоқдаки, Ғарбнинг санъатчилари Фуҳушадан узоқроқ туриш кераклигини тушунишмоқда.