08 October 2012
00:23 - Филиппинда мусулмонларнинг автоном ўлкаси яратиш ҳақида келишилди
Бу ҳақда Филиппин Президенти Бенежино Акуинонинг ўзи (расмда) эълон қилган. Хабарларда айтилишича, узоқ йиллар Малайзия ҳукуматининг воситачилигида Филлипин расмийлари билан “Морои Исломий Озодлик Ҳаракати” ўртасида олиб борилган музокаралар ниҳоятда охирига етган, 15 октябрда пойтахт Манилада расмий шартнома имзоланади.

Мусулмонларнинг автономия олиш учун кураши 40 йилдан бери давом этарди. Сўнги ўн йилликларда олиб борилган урушда 120 мингдан ориқ киши нобуд бўлган.

Бу мамлакат аҳолисининг асосий қисми христиан католиклар, аммо жанубда мусулмонлар кўпчилик бўлган Моро минтақаси бор. Янги автоном ўлканинг номи Бангсморо бўлади.

Биз бундай натижадан бахтлимиз, Бенежино Акуинога минатдорчилик билдирамиз, дебди “Морои Исломий Озодлик Ҳаракати”нинг сиёсий масалалар бўйича вице-президенти Газали Жафар.

Умид қилиш керакки, қонли саҳифа ёпилди, 16 октябрдан Бангсморо мустақиллиги учун кураш, балки, уруш бошланмайди.