08 October 2012
18:51 -
Туркийтилли давлатларнинг божхона хизматлари ҳамкорлик йўлида, табиий, Ўзбекистонсиз
Шу йил 5 октябрь куни Озорбайжоннинг Нахичивон шаҳрида туркийтилли давлатлар божхона хизматлари раҳабрлари учрашгани қозоқларнинг Казинфори агентлиги тарафидан бугун хабар қилинди. Бу учрашув Озорбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия томонидан 2009 йил 3 октябрда имзоланган Туркийтилли давлатлар Ҳамкорлик Кенгаши тузиш ҳақидаги Шартномани ҳаётга жорий қилиш йўлидаги қадамлардан бири бўлган..
Учрашувда божхона хизматларининг ишини мувофиқлаштиришга оид умумий масалалар тилга олинган. Хусусан, Қозоғистоннинг божхона хизматида замонақий информацион технологияларни ишлатишга қаратилган SILK WIND (Ипак Шамоли) лойиҳаси доирасида ҳамкорлик қилиш устида ўйлаб кўришга келишилган. Туркийтилли давлатларнинг божхона хизматлари ҳамкорлиги Декларацияси имзоланган.
Асосий мақсади Ўзбекистоннинг ривожланиш ва дунё билан, хусусан, Турк дунёси билан бирлашиш йўлига тўсиқлар қўйиш бўлган Ислом Карим бу каби учрашувларда ўзбекларнинг иштирокини истамаслиги, ўз-ўзидан маълум. Яккамоховлик масаласида Туркманистон ҳам Ислом Карим билан ьир фикрдадиор. Қолверса, яккамоховликни давлат сиёсати даражасига олиб чиққан одам Туркманбоши-1 дир. Туркманбоши-2 ва ўзимизнинг режимбоши унинг ўқувчилари ва тақлидчилари, холос.