06 October 2012
07:13 -
Россия НАТОнинг Афғонистондан кетишидан ваҳимада, ҳамма нарса “Ҳаракат” башорат қилгандек бўлмоқда
Бу тезисга кўра, АҚШ қўшинлари Афғонистондан кетса, ислом жангариларининг Марказий Осиё ва Кавказга таъсир кучи ортади, бу минтақаларда ислом экстремистлари ва террорчиларининг фаолияти ҳам жадаллашади. Бу эса ўз навбатида, Россияга катта хавф туғдиради. Буни кеч бўлса ҳам тушуниб етган Россия ҳукмдори Владимир Путин АҚШ ва НАТО қўшинларинининг Афғонистондан олиб чиқилишига қарши эканлигини қўйиб туринг, АҚШга террорга қарши урушда керакли ҳамма ёрдамни беришга тайёр.
Путин ўз вассали Ислом Каримнинг қўли билан америкаликларни Хонобод авиабазасидан чиқариб юборганидан афсусланмоқда. Аммо, орқага қайтишдан уялиб, Хонободни америкаликларга қайтариб бермаса ҳам, уларга керакли ҳамма ёрдамни бермоқда ва беради. Ислом Каримнинг сўнги йилларда америкаликлар билан алоқаларни илитиши, АҚШ юкларининг Ўзбекистон орқали ташилишига ҳамма ёрдамни бериши ҳам Путиннинг топшириғи билан бўлмоқда.
Ҳар доим бўлгани каби, бу масалада ҳам бизнинг ҳақлигимиз маълум бўлмоқда.
Бунинг исботи сифатида, Россиянинг ўзи шу йил охиригача АҚШ юкларини русларнинг Ульяновск шаҳридаги ҳарбий базаси орқали ташишга рухсат берувчи шартнома тузиш ниятида эканлигини ёзгандик. Бугун Россия ўз позициясини очиқлаш йўлида яна бир қадам қилди.
Россиянинг НАТОдаги доимий вакили вазифасини вақтинча бажарувчи Николай Корчунов 10 октябрга режалаштирилган НАТО-Россия мудофаа вазирлари мажлиси олдидан, аниқроғи, кеча “Интерфакс” агентлигига интервью бериб, “Ҳаракат”нинг фикрларини феълан тасдиқлади.
Мана унинг “Интерфакс” мухбирига айтган баъзи сўзлари:
- Биз Афғонистондаги операцияни (урушни деяверинг – Ҳаракат) бу мамлакатдан бутун минтақага тарқалиши мумкин бўлган хавф нуқтаи назаридан баҳолаймиз.
- Афғон тарафи ўз хавфсизлигини ўзи таъминлай оладиган бўлгунча, бу ердан қўшинларни (табиий, у НАТО ва АҚШ қўшинларини назарда тутмоқда – Ҳаракат) олиб чиқиш учун сунъий муддатлар белгилаш унчалик тўғри бўлмайди. Шу нуқтаи назардан, БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши берган мандат тўла бажарилиши керак (маълумки, БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши Афғонистонда терроризм илдизларини йўқ қилишга мандат берган – Ҳаракат). Биз НАТОнинг Афғонистондаги миссияси мувафаққиятли бўлишидан манфаатдормиз.
- Шу йил 25 июнда Россия 2008 йилги қарорига ўзгариш киритиб, Хавфсизликни Таъминовчи Халқаро Кучларга (ХТХК) оид юкларни транзит қилиш учун темир йўл йўллар, автомобиль йўллари ва ҳаво транспортини ишлатишга рухсат бердик. Энди Ульяновск халқаро аэропортигача юклар Россиянинг ўта оғир юклар ташийдиган учоқлари билан ташилади.
Тўғри, Николай Корчунов “бу хусусда Ислом Каримга ҳам керакли топшириқлар берилган”, демапти. Аммо, вақти келади, бу ҳам айтилади.
Яна бир нарсани эслатиш лозим. Россия ва Хитой хўжайинлик қиладиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти 2005 йил январь ойида Остонада ўтказилган саммитида АҚШ ва НАТО Афғонистонда ўз миссиясини бажариб бўлгани сабабли уларнинг қўшинлари Хонободдан чиқиб кетиши керак деган таклиф-қарор қабул қилган ва бу қарор Ислом Карим тарафидан бажарилганди.
Хулоса шуки, руслар бундай масалаларда “Ҳаракат” экспертлари билан маслаҳатлашиб иш қилсалар, ҳамма учун, биринчи навбатда, Ўзбекистон учун ҳам фойдалироқ бўларди.