06 October 2012
06:14 -
Келажагидан хавотир бўлган миршабларнинг руҳий саломатлиги Бухорода муҳокама қилинди
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг расмий сайти Бухорода милиция шахсий таркибининг руҳий саломатлиги борасида республика семинари ўтказилгани ва унда ИИВ Тиббиёт бошқармаси масъуллари иштирок этгани ҳақида хабар қилди. Маълум бўлишича, ИИВ Тиббиёт бошқармаси бошлиғи, полковник С. Мухамедов миршабларнинг руҳий саломатлиги масаласига алоҳида тўхталиб, масаланинг мазмун-моҳиятини йиғилганларга очиб берган.
ИИВ Тиббиёт бошқармаси бош мутахассиси, подполковник Ш. Абдуллажанова, ИИВ Марказий ҳарбий-тиббий комиссияси психологи, капитан М. Якубова сингари мутахассислар маърузалари тингланган, ҳозирги миршабларнинг руҳий-психологик стресслари амалий мисолларда кўрсатиб берилган.
20 йилдан бери қонунларни аёвсиз топтаб, Ўзбек халқ олдида саноқсиз жиноятлар қилган, ўзларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳатто тақдири режим амалдорлари қўлида бўлган чорак миллионли миршаблар тўдасининг психологик ҳолати ҳақиқатан ҳам ташвишланишга арзийди. Улар Ислом Карим режими қулагандан кейин унинг жиноятлари учун жавобгарлардан бири бўлишларини сезишга бошладилар, шекилли.
Мамлакат Ичики ишлар вазирлиги бундай тадбирлар ўтказиш ўрнига, мирашабларнинг вазифаси режимга эмас, ўз халқига хизмат қилиш эканлигини тушунтириш билан шуғуллансалар, фойдалироқ бўларди, дейди мухбиримиз.