06 October 2012
04:48 -
Қирғиз фашизмининг раҳнамолари 2 ойлик қамоққа маҳкум қилинди
“Ота-Жрт” партиясининг лидерларидан уч киши – уларнинг ҳаммаси мамлакат парламентининг депутатлари - Қамчибек Ташиев, Садир Жапаров ва Талант Мамитов Давлат Миллий Хавфсизлик Комитети тарафидан ушлангани ва уларга ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга ҳаракат айби билан жиноий иш очилганини аввалги хабарларимзда айтилган эди. Бугун кечқурун Бишкек шаҳар Биринчи май туман суди уларнинг ҳар бирини ишини алоҳида-алоҳида кўриб чиқиб, уларнинг ҳар бирига 2 ойлик озодликдан маҳрум қилиш жазосини берибди. Улар жазони Давлат Миллий Хавфсизлик Комитетининг изоляторида ўтайдилар.
Вақти келади, бу партия бекитилади, ўзбекларни қирғин қилувчиларга раҳнамолик қилганлар жиддийроқ жазоланади.
Вақти келади, бу партия бекитилади, ўзбекларни қирғин қилувчиларга раҳнамолик қилганлар жиддийроқ жазоланади.