06 October 2012
02:46 -
Пахта терими қурбонликсиз кечмаяпти, бундай жиноятсифат амалиётга ким жавоб беради?
Жиззах шаҳридаги Санъат коллежининг 2-курсида таҳсил олаётган 18 яшар Азиз Бахтиёровнинг пахта пайкалида вафот этгани “Озодлик” радиосининг ўзбекча программасида хабар қилинди. Маълум бўлишича, Азиз кўпчилик сабоқдошлари қатори Дўстлик тумани пайкалларига теримга сафарбар қилинган ва пайкалда юрак хуружидан вафот этган.
Маълумотни тасдиқлаган Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Пўлат Бобоев ўсмирни суд тиббий экспертиза қилишини ва сўнгра якуний хулосага келишларини айтган.
Ўзбекистон ҳукуматининг мактаб ўқувчиларини пахтага жалб қилишга барҳам берилгани ҳақидаги баёнотларига ишониш қийин, аммо олий ва ўрта таълим ўқув юртларнинг талабалари ҳамда давлат муассасалари ходимларининг пахта теримига жаб қилиниши ҳам ноқонунийдир. Бундай амалиёт натижасида ўлим ҳоллари кўпаётгани эса, ҳукуматнинг ишида жиноят аломатлари борлигини кўрсатади, дейди мухбиримиз. Ҳуқуқ ҳимоячилари тегишли мулозимларни судга тортиш масласини ҳам ўйлаб кўришлари керакка ўхшайди.