03 October 2012
02:13 - Икки диктатор Ашхободда нима қилишди?
Ўбекистонда бу ҳақда ҳеч қандай хабар йўқ. Кеча кечқурун Ислом Карим Туркманистонга жўнаб кетгани билдирилганди, холос

Туркманларнинг хабарларигша кўра, Қурбонгули Бердимуҳаммад ва Ислом Карим икки мамлакат ўртасида савдо ва иқтисодий ҳамкорлик, Афғонистондаги ва минтақадиги умумий аҳвол, умумий сув заҳираларидан фойдаланиш каби масалаларни муҳлкама қилишибди. Икки тараф ҳам савдо алоқаларини бир неча марта ошириш учун потенциал борлигини эътироф этишибди. Келажак ҳамкорлиги учун энергетика, савдо, транспорт ва коммуникация, аграр сектор, қайта ишлаш саноати, туризм ва бошқалар соҳалар муҳимлигини таъкидлашибди.

Ташриф давомида 5 та ҳужжат имзолангани айтилади, хусусан, ташқи ишлар вазирликларининг 2013-2014 йилларга мўлжалланган ҳамкорлиги ва 2013-2017 йилларда иқтисодий ҳамкорлик ҳақидаги шартномалар.

Икки президент қўшма баёнот ҳам имзолашибди.

Ҳамма хабарларда Ислом Каримнинг икки кунлик ташрифи ҳақида гапирилади. У Ашхободга кеча кечқурун велганини ҳисобга олсак, ташриф бугун битган, Ислом Карим уйига қайтиб келган бўлса керак.