02 October 2012
23:02 -
Михаил Саакашвили мағлубиятини тан олди, Гуржистонни оғир кунлар кутади
Бир соатча аввал Марказий Сайлов Комиссияси эълон қилган маълумотларга кўра, сайлов бюллетенларининг 35,16% снаб чиқилган. Бидзина Иванишвилининг “Гуржилар Орзуси” коалицияси 53,15%, Михаил Саакашвилининг “Умумиллий Ҳаракат” партияси 41,60% овоз олибди. Сайловда иштирок этган бошқа партияларнинг биронтаси 3 фоиз ҳам овоз оломаган, парламентга кириш учун камида 5 фоиз овоз олиш керак..
Гуржистон парламентида 150 ўрин бор, уларнинг 77 таси пропорционал система (партиялар рўйхати) бўйича, қолган 73 таси бир мандатли мажоритар округларда сайланади.
Мамлакат Президенти Михаил Саакашвили ўз партияси мухолифатга ўтганини эълон қилиб, феълан мағлубиятини тан олди.
АҚШ элчиси, шу кунларда Гуржистонда бўлган 2 америкалик сенатор, ЕХҲТ ва ЕИ вакиллари сайлов юксак демократик даражада ўтганини билдирдилар.
Россия расмийлари сайловнинг тўла натижалари эълон қилинмагунча ҳеч қандай баёнот бермасликларини гапирмоқдалар. Аммо, уларнинг хурсанд эканлиги шубҳасиз.
Гуржистонни оғир кунлар кутмоқда, дейди мухбиримиз. Ҳокимиятга “Гуржилар Орзуси” коалицияси келгач, Бидзина Иванишвили руспарастлик қилишга бошлаши билан, фақат унинг пулини олиш учун коалицияга кирганлар ўртасида жанжаллар бошланади, коалиция парчаланади. Уларни доимо пул билан ушлаб туриш учун на Иванашвили, на Путиннинг имконияти йўқ.
Саакашвили йўқ қилган коррупция тезда катта масштабларда қайтадан ўртага чиқади. Саакашвилини диктаторликда айблаётган Иванашвили халққа қарши репрессив машинани ишга солишга ҳаракат қилади. Ҳамма гап, у буни қила олиш ёки қила омаслигида.
Қилолмаса керак. Демак, бу ҳокимият янги сайловларгача ҳам етиб боролмаслигининг эҳтмоллиги жуда катта.