02 October 2012
01:27 -
АҚШда ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Турсунбой Ўтамуратов вафот этди
30 сентябрда АҚШнинг Бойси шаҳрида яшаётган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлими собиқ раиси Турсунбой Ўтамуратов вафот этди. 56 ёшли Турсунбой Ўтамуротовнинг ўлими сабаблари аниқ эмас.
Турсунбой Ўтамуротов 2008 йилда АҚШдан сиёсий бошпана олгандан бери оиласи билан шу ерда истиқомат қилиб келаётганди.
Юртдошимизни Аллоҳ раҳматига олсин, дейиш билан бир қаторда, аччиқ ҳақиқатни ҳам ёзишга мажбурмиз. Ўз вақтида Ўзбекистонда мардларча кураш олиб бориб, қамалишгача борган ҳуқуқ ҳимоячиси ҳақида АҚШга кўчиб келгандан кейин 4 йил ўтгач биринчи хабар пайдо бўлиши, бу хабар қанчалик маъшум бўлмасин, ҳар кимни ўйлантириб қўйиши керак бўлган воқеадир.