02 October 2012
00:36 - Каттақўрғон тумани ҳокими коррупцияда гумон қилинмоқда
Самарқанд вилояти прокуратураси вилоятнинг Каттақўрғон тумани ҳокими Пирмат Ўсаровга нисбатан тергов ва суриштирув ишларини олиб бормоқда. Ҳокимга нисбатан қўзғатилаётган жиноят иши доирасида унинг Тошкент шаҳридаги муҳташам ҳовлиси, вилоятда бошқа исм-шарифларга очилган ширкатлари хатланган. Унинг коррупцияон ҳаракатлари юзасидан қудаси - вилоятнинг Нуробод тумани ҳокими Жамол Ибрагимов ҳам сўроқ қилинган.

Ўзини ҳукумат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг одами деб юрган ҳокимнинг устидан Президентга юзлаб шикоят хатлари келган. Яъни, кишилар ҳоким юлғич, қонунбузар ва қўпол раҳбар сифатида таърифлашган.