27 September 2012
01:27 -
Журналист Турсунбек Тўразода манзил-колонияга чиқарилди
Бироз кечикиб олинган хабарга кўра, жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти судининг 2011 йил 2 июлдаги ҳукми билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Турсунбек Тўразода (Турсунқул Остонақулов) Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги 64/48-муассасасидан Сирдарё вилояти Оқ олтин туманидаги манзил колонияга кўчирилди. У илк умумий авф билан озодилкка чиқарилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлими фаоли бўлган Турсунбек Тўразода (Турсунқул Остонақулов) Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ИИБ томонидан 2011 йилнинг 7 февралида товламачилик жиноятида гумонланиб ҳибсга олинган.
Ҳуқуқ ҳимоячиси 2001-03 йилларда “Озодлик” радиосининг Ўзбекистон бюросида мухбир, 2003-04 йилларда “Ҳуррият” газетасида махсус мухбир, 2004-06 йилларда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими фаоли, 2006-2010 йилларда Халқаро инсон ҳуқуқлари Қўмитаси Сирдарё вилояти бўлими раиси ва сўнгги 1,5 ойда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Тошкент вилояти бўлимида фаолият олиб борган.