27 September 2012
02:28 -
Васила Иноят ЕХҲТнинг анъанавий саммити эътиборини Ўзбекистондаги судлов тизимига қаратди
Шу кунларда Варшавада давом этаётган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг анъанавий саммитида чиқиш қилган “Бирлик” Партияси Бош котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси йиғилганлар эътиборини Ўзбекистондаги судлов тизимига қаратди. Хусусан, Васила Иноят мамлакатда қамоққа олиш бўйича санкцияларнинг судларга ўтказилгани самара бермаётгани, “ҳабеас корпус” деб номланган бу жараён шахс ҳуқуқини таъминлай олмаётганини таъкидлади. Қатор мисоллар доирасида мамлакатдаги суд ҳуқуқ тизимининг асл аҳволини баён этди, амалда аппелация судининг мавжуд эмаслигини исботлаб берди.
Анжуманнинг кейинги мажлисларида сиёсий ҳуқуқлар масаласи ҳам кун тартибига чиқади. Ўзбекистондаги сиёсий ҳуқуқлар, айниқса, “Бирлик” Партиясини рўйхатга олиш масаласи Васила Иноят томонидан халқаро ҳамжамиятга яна бир карра эслатилади.