27 September 2012
00:14 -
Москваликлар фақат мачит эмас, черков қурилишига ҳам қарши
Шу йил ёзда Москва вилоятидан олиниб Москва шаҳрига қўшиб берилган Град Московский микрорайони аҳолиси маҳаллий ҳокимиятнинг мактаб ўрнига черков қуриш ҳақидаги қарорини бекор қилдирди. Бу ҳақда Град Московский ҳокимлигининг сайтига асосланиб хабарлар тарқатилди. Аммо, ҳокимлик черков қуриш учун жой топиб бериш режасидан воз кечмаган.
Маълумки, бир неча ой аввал москваликлар янги мачит қуриш лойиҳасини ҳам бекор қилдиргандилар. Норозилик митинглари иштирокчиларининг талабини бажарган Москва ҳокимлиги Митино туманида Исломий марказ ва мачит қуриш учун аввал берган рухсатини бекор қилган, аммо мачит учун янги жой топиш йўлида ишлар давом этишини билдирган эди.
Бу икки воқеа ҳам кўрсатмоқдаки, одамларнинг менталитетида диний қадриятларнинг ўрни жиддий шаклда ўзгариб бормоқда.