23 September 2012
14:15 -
Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатасида Давлат Бюджетининг бажарилиши бўйича масхарабозлик ўйини
Расмий хабарларга кўра, шу йил 2012 йил 21 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Қонунчилик Палатасида Давлат Бюджетининг 2012 йил биринчи ярим йиллигидаги ижросига доир масала кўриб чиқилибди. Муҳим масала, чунки, бюджетнинг қандай бажарилаётгани мамлакат ва миллат фаровонлигининг даражасини ўзида акс эттиради.
Қонунчилик Палатаси депутатларига тақдим қилинган ҳужжатларда бюджетнинг даромад қисми 100,2 фоиз қилиб бажарилгани кўрсатилибди. Бюджет бир оз профицит билан ижро этилганидан тушуниш мумкинки, унинг ҳаражат қисми даромаддан бир оз кам.
Аввалги хабарларимизда кўп марта қайтарганимиздек, Ўзбекистон иқтисодининг кўрсатгачлари - Ялпи Ички Маҳсулот ва Давлат Бюджети ҳақида гапирилганда, бу кўрсатгичларнинг абсолют миқдори ҳеч қачон айтилмайди, тўғрироғи, халқдан сир тутилади. 21 сентябрь куни ҳам шундай бўлган. Масхарабоз депутатлар Давлат Бюджетининг миқдорини билмасдан туриб, уни тасдиқлашган, яъни бюджет профицит билан бажарилди деб тасдиқлашган.
Бизнинг сайтимизда Ялпи Ички Маҳсулот ва Давлат Бюджетига оид асосий рақамлар эълон қилинмаслиги - давлат миқёсидаги масхарабозликдир деб ёзаверганимиздан кейин, бир неча ой аввал, Ташқи Ишлар Вазирлигига оид “Жаҳон” агантлигининг сайтида Ўзбекистонда ўтган йил Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИП) 43 млрд доллар атрофида эканлиги икки гапнинг орасида айтиб ўтилди. Биз дарҳол бу рақамни қўшни мамлакатлар билан солиштириб, Қозоғистонда ЯИПнинг абсолют миқдори бўйича 4,5 баравар, киши бошига эса, 6-7 баравар орқада эканлигимизни аниқладик. Туркманистондан 3 баравар, Озорбайжондан 6 баравар орқада эканлигимиз ҳам маълум бўлди.
Давлат Бюджетига оид рақамлар эса, ҳали ҳам сирлигича қолаётгани сабабли, уларни айланма йўллар билан, тахминан бўлса ҳам баҳолашга ҳаракат қилдик.
Google орқали дарров топдикки, Қозоғистон Давлат Бюджетнинг даромад қисми 31 млрд доллар экан. ЯИП бўйича Қозоғистондан 4,5 баравар орқада эканимиздан тахмин қилиш мумкинки, бюджетда ҳам тахминан шунча орқадамиз.
Демак, Ўзбекистон Давлат Бюджетининг даромад қисми тахминан 6,9 млрд, ҳаражат қисми 6,9 млрд доллардан бир оз кам бўлади.
Шу йил 16 сентябрдаги хабаримизда Россия Марказий Банкига асосланиб, 2012 йилнинг иккинчи кварталида жисмоний шахслар тарафидан Россиядан Ўзбекистонга 1,237 млрд доллар жўнатилганини билдиргандик. Бу рақам бир йилда 5 миллиард атрофида бўлади.
Ана энди тушунаверинг, Ўзбекистон давлати бюджетининг даромад ва ҳаржатлар қисми Россиядан Ўзбекистонга мардикорлар жўнатаётган пулдан бироз кўп.
Агарда Россияда юз минглаб, балки, миллионлаб ўзбек мардикорлари бўлмаса эди ва улар йилига 5 млрд доллар атрофида пул жўнатишмаса эди, Ўзбекистоннинг иқтисоди дарҳол чўкарди. Табиий, бизда ҳамма нарса Ислом Карим раҳнамолигида бўлишини ҳисобга олсак, чўкиш у кишининг раҳнамолигида бўларди.
Ислом Карим пул ювиш билан машғул бўлган қизини Интерполдан қутқариб қолиш билан овора, Ўзбекистоннинг иқтисоди эса, чўкиш арафасида.