23 September 2012
20:11 -
Ўзбекистон президенти ғойиб бўлди
Ислом Карим Жунубий Кореяга қилган ташрифини тамомлагани ҳақидаги охирги хабар ЎзА агентлиги тарафидан 21 сентябрь куни кечаси эълон қилинган эди. Мана, орадан 1,5 кун ўтди, президент қаердалиги ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ. У Ўзбекистонга қайтдими ёки Сеулда шуши еб ётибдими? Балки, карис докторлари соғлиғи ёмонлиги афтидан ҳам кўриниб турган Ўзбекистон Президентини ўз мамлакатига етиб оладиган ҳолга келтириш учун ҳаракат қилиб ётишибдими?