21 September 2012
13:26 -
Обама Афғонистонга ўзи олиб кирган қўшинларни ўзи олиб чиқди, ЎИҲнинг талафотлари ортмоқда
2009 йили Барак Обама АҚШ Президенти курсисига ўтиргандан кейин, АҚШнинг Афғонистондаги 68 кишилик қўшинлари 33 мингга орттирилган эди. Бу қўшимча кучларни киритишдан мақсад - Толибонни бутунлай синдиришни тезлаштириш эканлиги ўз-ўзидан маълум.
Бу мақсадга тўла эришилди, дейиш қийин. Афғонистонда ҳали ҳам уруш давом этмоқда. НАТО қўшинлари 2014 йилда бутунлай олиб чиқилгандан кейин мамлакатнинг хавфсизлиги америкаликларнинг ёрдамида тузилаётган Афғонистоннинг армияси ва полицияси зиммасига тушиши кутилмоқда. Аммо, сўнги ойларда айнан афғон армияси ва полициясининг хизматчилари ҳам АҚШ ҳарбийларига қарши ҳужумлар уюштираётгани ҳаммани ўйлантириб қўйди.
Шундай бўлса ҳам, ўша қўшимча 33 минглик қўшинни Афғонистондан олиб чиқиб кетиш охирига етгани эълон қилинди.
Бошқа бир янгилик Ўзбекистон Исломий Ҳаракатига оид. 19 сентябрь куни Ҳаракатнинг юқори даражали командирларидан бири тириклайин қўлга олинибди, ёнинг ёрдамчиси ўлдирилибди. Қўлган олинган жангари Қундуз вилоятининг туманларидан бирида фаолият кўрсатётган ҳарбий кучларнинг координатори экан.
Бир нарса аниқ, агар 2014 йилгача Толибон кучларининг бели синдирилмаса, АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетмайди.