21 September 2012
18:39 -
Гуржистонда маҳкумларни қийнаш воқеаси орқасида нималар бор?
Болтиқ бўйидан ташқари, Собиқ Совет жумҳуриятлари ичида демократик жараёнларни ривожлантириш бўйича ҳеч шубҳасиз энг олдинда кетаётган Гуржистонда кутилмаган жанжалли воқеа ўртага чиқди. Гап-сўзсиз, мамлакатда сиёсий кризис яратиши мумкин бўлган воқеа.
18 сентябрь куни кучқурин аввал Ички ишлар вазирлигининг сайтида ва давлат телеканалида қисқа қилиб, бир оздан кейин мухолифатга яқин бўлган телеканалларда тафсилотлироқ қилиб, Гуржистоннинг 8-чи сонли Глдан қамоқхонасида маҳбусларни даҳшатли қийноқларга солинаётганини кўрсатувчи кадрлар намойиш қилинди. Ўша куни кечасиёқ минглаб тбилисиликлар иштирокида митинг ўтказилиб, бу воқеа бўйича ҳамма айбдорларни жазолаш, Жазони ижро этиш масалалари, пробация (шартли жазонинг баъзи Ғарб давлатларида қабул қилинган шакли - Ҳаракат) ва ҳуқуқий ёрдам вазири Хатуна Калмахелидзени дарҳол ишдан олиш талаби олға сурилди.
Ярим кечада махсус баёнот билан телевидение орқали чиқиш қилган Президент Саакашвили телеэкранлар орқали кўрсатилган ваҳшийликлардан ўзи ҳам даҳшатга тушгани, бутун жазони ижро этиш системасини ислоҳат қилиниши шартлигини урғулаб, ҳамма айбдоларни жазолашга ваъда берди. Эрталаб Хатуна Калмахелидзе хонимнинг ўзи истеъфога чиқди. Ўша қамоқхонага тўғридан-тўғри алоқаси бор бўлган мулозимлар, қамоқхона раҳбарлари ва қийноқларда иштирок этган кишилардан ҳаммаси бўлиб 10 дан ортиқ киши ҳибсга олинди.
Президент Саакашвили янги вазир қилиб Обмудсмен Гиоргий Тугушини тайинлади.
Сўнгра Ички ишлар вазири Бачо Ахалаяни ишдан олиш талаби ўртага чиқди. У аввал Жазони ижро этиш масалалари, пробация ва ҳуқуқий ёрдам вазири бўлган экан. Бу талаблардан кейин, унинг ўзи истеъфога кетди, унинг вазифасини ўринбосари бажариб турадиган бўлди.
Қисқа қилиб айтсак, Гуржистон раҳбарлари, Ўзбекистондек диктатуралардан фарқли ўлароқ, жанжални бекитишга уринмадилар, ҳамма текширишларни ўтказиб, айбдорларни жазолашга ваъда бердилар. Яъни, Гуржистон ростдан ҳам демократияни ривожлантириш йўлида эканлигини бу воқеа мисолида ҳам исботлашга бошладилар. Агар ваъдалар бажарилса, Гуржистон демократия йўлидан кетаётганини тўла исботлаган бўлади.
Лекин бу воқеа 1 октябрга белгиланган парламент сайловлари арафасида бўлаётгани шубҳали эди. Бунинг устигаа, айнан шу қамоқона ходимлари тарафидан олинган ва шу қамоқхонадаги ваҳшилийликларни кўрсатувчи фильм бир неча ой аввал чет элдаги мухолифат тарафдорларига етиб борган бўлса ҳам, улар эндигина очиқланаётгани ҳар қандай одамни ўйлантириб қўяди.
Бу воқеа тарихда қоладиган воқеа, у ҳали яхшилаб ўрганилади, биринчи навбатда, гуржилар жамияти тарафидан ўрганилади, тафсилотли ҳисобот ва мақолалар ёзилади. Лекин қисқа таҳлилларни ҳозироқ қилиш мумкин.
Биринчидан, Гуржистонда Ғарб стандартларига яқин ошкоралик борлигига ҳеч ким шубҳа қилолмайди. Ҳуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистондек дунёнинг энг ёмон 10 диктатор давлати рўйхатига кирган ва ошкоралик мутлақо бўлмаган мамлакат қамохоналарида систематик равишда қилинаётган ваҳшийларча қийноқлар ҳақида маълумот олиб, дунёга эълон қилолдилар. Нега Гуржистон мухолифатчилари ва ҳуқуқ ҳимоячилари ошкоралик бор бўлган мамлактда буни қилолмадилар ва шу пайтгача жазони ижро этиш муассасаларида қандайдир муаммолар ва камчиликлар борлиги ҳақидаги умумий гаплардан бошқа ҳеч нарса гапирмадилар, қийноқлар ҳақида фактлар келтирмадилар? Жавоб битта. Гуржистонда систематик қийноқлар йўқ. Фильмга олинган воқеа ягона воқеа, ёки камдан кам бўладиган воқеаларнинг биттаси. Демак, қийноқларда ҳукуматни айблаш хатодир. Конкрет айбдорлар топилиши ва жазоланиши керак, ҳукумат айнан шундай қилишга ваъда бермоқда.
Иккинчидан, бу фильм қамоқхона ходимларининг ўзи тарафидан олингани ўта шубҳали. Шу воқеаларни аввалдан билган ва уларни фильмга олишгача борганлар, нима учун аввалроқ Гуржистоннинг ўзида қийноқларга қарши чиқмадилар, жар солмадилар? Нега фильмларни бир неча ойдан кейингина, сайловлар арафасида эълон қилдилар? Ҳозир фильм олишни уюштирганлар мухолифатга яқин одамлар эканлиги айтилмоқда. Демак, уларнинг мақсади – агар қийноқлар ростдан ҳам бор бўлса, уларни бир кун аввал бўлса ҳам тўхатишга эришиш эмас, ўзлари учун сиёсий фойда олиш бўлган. Бу – ифлослик ва пасткашликдир.
Учинчидан, ҳозир Гуржистонда мухолифатнинг лидери ва молиялаштирувчиси – узоқ йиллар Россияда бизнес қилиб, миллиардерга айланган гуржи аслли Бидзина Иванишвилидир. У 2011 йили тўсатдан Гуржистонга қайтиб, ўзини сиёсатга, тўғрироғи мухолифачиликка ташлади. Катта пул ёрдамида катта натижаларга эришаман деб ўйлади, аммо эришолмади. У Гуржистоннинг ҳудудларини босиб олган Россия ва унинг хўжайини Владимир Путинни ҳатто юмшоқ шаклда ҳам танқид қилаётгани йўқ. Бутун қилаётган иши – Путинга қарши очиқча курашаётган Саакашвилига осилиш. Ҳеч шубҳа йўқки, Иванишвили тушида ҳам Саакашвилидан қутилиб, Гуржистонни ўз васааллари қаторига қайтадан қўшиб олиш истаги билан яшаётган Путинга хизмат қилмоқда. Путин ўз мақсадига эришиш учун собиқ КГБчи Литвиненкони Лондонда радиактив полоний ёрдамида ўлдиртиришгача борган одам. Катта эҳтимоллик билан тахмин қилиш мумкинки, Путиннинг буйруғи ва Иваниишвилининг пули билан Глдан қамоқхонасида бечора бир маҳбус ёки бир неча маҳбус қурбон қилиниб, даҳшатли қийноқларга солинган ва қийноқ кадрлари фильмга олинган.
Тўртинчидан, тўсатдан сиёсий аренада пайдо бўлган Бидзина Иванишвили Гуржистон мухолифати тарафидан тан олингани – Саакашвилига мухолифатчилик қилаётганларнинг тубанлигини кўрсатади. Бутун дунё Саакашвилининг демократик ислоҳотларини, айниқса полиция ичидаги ислоҳотларини тан олиб турганда, уни диктаторликда айблаш аҳмоқликдан бошқа нарса эмас.
Яқинда ҳамама нарса ўртага чиқади, Иванишвили шарманда бўлади.
Аммо, гуржилар “Путин-Иванишвили” тузоғига тушса, бунинг оз бўлса ҳам эҳтимоллиги бор, Гуржистон тезда Ўзбекистон каби диктатуралар сафига қайтариб олинади.
1989 йили ўзбеклар Салой Мадамин раҳбарлигидаги хоин ёзувчилар ёрдамида “КГБ-Ислом Карим” тузоғига туширилгани ва мустақил диктатурага маҳкум қилингани каби.