21 September 2012
04:57 -
Reuters: Сайлов олди мусобақасида Барак Обама республикачи Митт Ромнидан 5 фоиз олдинда
Бу машҳур агентлик америкаликлар ичида ўзи ўтказган охирги сўровноманинг натижаларини ҳозиргина эълон қилди. Уларга кўра, сайловчиларнинг 48 фоизи демократларнинг номзоди, жорийдаги Президент Барак Обама, 43 фоизи республикачиларнинг номзоди Митт Ромни учун овоз бермоқчи.
16-20 сентябрь кунлари ўтказилган сўрономада қатнашганлардан 2078 киши сайловларда аниқ қатнашмоқчи, 1437 киши ҳали сайловга бориш-бормаслигини ҳал қилмаган.
Сўровномада қатнашганлар номзодларнинг қайси тарафдан қўллаб-қувватлашларини ҳам билдирганлар. Шахсий жозибалигидан тортиб, иқтисодий муаммоларнинг ечишга бўлган масалаларда Обама Ромнидан тахминан 20 фоиз олдинда бўлса, диний ишонч масаласидагина Ромнидан орқада экан. Бу масалада Обамага авваллик берувчилар 34, Ромнига 43 фоиз экан.
Reuters экспертининг фикрича, бу сўровнома натижаларига асосланиб, Обаманинг сайловда ғалаба қозониш эҳтимоллиги 0,7-0,8 орасида, дейиш мумкин.