18 September 2012
20:31 - “Ҳаракат” таҳририяти: 16 cентябрдаги Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми ҳам тилга олинган хабаримизда хато бор
Россияда Ўзбекистонга мардикорлар ҳар кварталда 1,2-1,3 млрд доллар атрофида пул жўнатаётганлари айтилган хабаримизда Ўзбекистоннинг йиллик Ялпи Ички Маҳсулоти 4 миллард доллар атрофида деб янглиш кўрсатилгани. Аслида, йиллик Ялпи Ички Маҳсулот 43 млрд доллар атрофида. Бу хато ҳозир тузатилди. Аммо, айтиш керакки, Россиядан мардикорлар юбораётган пул ҳажми Ялпи Ички Маҳсулот билан солиштирса бўладиган даражада эканлиги ҳақидаги таҳлилимиз мутлақо тўғри бўлган.

Биз хабарларимизда Қозоғистоннинг йиллик Ялпи Ички Маҳсулоти 180 млрд доллар атрфида эканлиги, аҳолининг сони ҳам ҳисобга олинса, Ўзбекистон ЯИМ бўйича қўшнимиздан 6-7 баравар орқадалигини кўп марта қайтардик..

Ўрни келиб қолгани учун, бошқа қўшниларимизга оид рақамларни ҳам эслатишдан фойда бор.

Масалан, Туркманистоннинг Ялпи Ички Маҳсулоти 20 млрд доллар атрофида. Бу мамлакатнинг аҳолиси биздан 6 баравар камлигини ҳисобга олсак, ЯИП бўйича туркманлардан ҳам 3 баравар орқадамиз.

Бошқа мисол. Озорбайжонда йиллик ЯИМнинг ҳажми 80 млрд доллар атрофида. Аҳолиси 9 млн. Демак, ЯИМни киши бошига ҳисобласак, бу мамлакатдан ҳам 6 баравар орқадамиз.

Сиёсатчи эмас, иқтисодчи эканлигини гапиришни яхши кўрадиган Ислом Карим нега бу рақамлар устида ўйламайди? Ўзбекистондек давлатнинг раҳбари бундай саводсиз иқтисодчи бўлгандан кўра, саводли сиёсатчи бўлса яхши бўлмасмиди?