18 September 2012
22:48 -
Ислом Карим Осиёда демократиянинг ўчоғи бўлган Жанубий Кореяга боради

Бошқа давлатларга боришни қўйиб туринг, ўз қароргоҳидан камдан-кам чиқиб, яккамоховга айланиб қолган Ислом Карим Қозоғистон сафаридан кейин кўп вақт ўтмасдан Кореяга кетаётгани муҳим аҳамиятга эга. Чунки, дунёнинг ривожланган мамлакатларидан бири бўлган Жанубий Корея билан алоқаларнинг чуқурлашиши мамлакатимиз учун фойдалидир.
Айни замонда, Осиёда демократиянинг ўчоқларидан бири бўлган Жанубий Корея мамлакатимизда демократиянинг бўғилаётганига мутлақо кўз юмиши - мақсад биздан фойда олишдан бошқа нарса эмаслигини кўрсатгичидир. Бу факт ўзбекларни огоҳ бўлишга чақириши лозим. Қолаверса, карислар фақат бугунни эмас, эртани ҳам ўйласалар, ўзларига ҳам яхши бўларди.