22 February 2012
03:00 -
Ўзбекистон иқтисодининг ачинарли аҳволи: Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот бўйича қозоқлардан 6 марта орқадамиз
Ўзбекистоннинг расмий доиралари мамлакатнинг бюджети ва Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажмини халқдан бекитиб, асосан бюджет ва ЯИМнинг ўсиб бориш фоизларини эълон қилиб мақтанишарди. Бундай ўсиш ростдан ҳам бўлиши мумкин, аммо бюджет ва ЯИМнинг ҳажмини кўрсатувчи рақамларсиз бу фоизлар ҳеч нарсани билдирмаслиги ўз-ўзидан маълум эди.
Мухбирларимиз бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Интернет саҳифаларида текширув олиб бордилар. Маълум бўлдики, Ўзбекистоннинг бюджети ва Ялпи Ички Маҳсулотига оид нафақат Ўзбекистонда, балки, Россияда эълон қилинган маълумотларда ҳам, асосан турли солиштирув фоизлари бор. Кўриниб турардики, Ўзбекистон ҳукумати ростдан ҳам бюджет ва ЯИМнинг ҳажмини яшириш билан жиддий шуғулланмоқда.
“Ҳаракат” мухбирлари бу масалани тўхтамасдан кўтараверганларидан кейин Ўзбекистон ҳукумати таслим бўлганга ўхшайди. Яқин кунларда, аниқроғи, шу йил 12 февралда русларнинг rbc.ru сайти Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитасига асосланиб, Ўзбекистоннинг Ялпи Ички Маҳсулоти 2011 йилда 42,99 млрд доллар бўлганини билдирибди. 15 февралда эса, Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” агентлиги, икки гапнинг орасида, ўтган йилги ЯИМ 77 трлн 842 млрд сўм бўлганини айтиб ўтибди. Расмий курс бўйича, бу 42,67 млрд бўлади.
Хуллас, Ўзбекистоннинг Ялпи Ички Маҳсулоти 2011 йил натижаларига кўра 43 миллиард доллар атрофида.
Хўш шундай экан, нима учун 17 февралда Тошкентда ўтказилган “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” номли халқаро конференциянинг очилишида нутқ сўзлаган Президент Ислом Карим Ўзбекистонда таълим соҳасига бир йилда ЯИМнинг 10-12 фоизи ажаратилиши гапирганда, ЯИМнинг 10-12 фоизи 4,3-5,16 миллиард доллар бўлишини айтмади.
Чунки, бу рақамлар айтилса, “Ҳаракат”даги ғаламислар дарҳол ЯИМнинг тўла ҳажмини ҳисоблаб топиб, уни бошқа мамлаатлар билан солиштиришади-да, аҳволимизнинг ночорлигини гапиришади. Ислом Карим ана шундан қўрқарди. У русларнинг rbc.ru сайти ва “Жаҳон” агентлигининг икки гап орасида айтиб ўтган рақамларини ҳеч ким сезмай қолишига умид қиларди.
Хуллас, гапнинг буёғини эшитинг. Бошқа давлатларни қўйиб турайликда, аҳволимизни қўшни Қозоғистон билан солиштирайлик.
Расмаий тарқатилган маълумотларга кўра, қозоқларнинг 2011 йилги Ялпи Ички Маҳсулоти 180 млрд доллар (!!!) экан. Яъни, биздан 4,2 марта кўп. Ўзбекистннинг аҳолиси Қозоғистондан 1,8 баравар кўп эканлигини ҳисобга олсак, киши бошига ЯИМ бўйича қозоқлардан 6-7 баравар (!!!!) орқадамиз.
Агар қозоқлар ЯИМнинг 2-3 фоизни таълим системасига ажратсалар ҳам, бу соҳага биз билан баробар маблағ ишлатишган бўларди. Агар улар ҳам 10-12 фоиз ажратишса, бу - таълим системасига 18-19,6 млрд ишлатиш демакдир (!!).
Бечора президентимиз Ялпи Ички Маҳсулотга доир аниқ рақамлар айтишдан кўрққанининг сабаби – аҳволимизнинг нақадар ғариб эканлигини бекитиш бўлган.